Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

30 апрель 2024 йил
24
0

Prezidentga murojaat телеграм ижтимоий тармоғида Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Боғбон қ. ф. й Ухум кўчаси ижтимоий уй 2-хонада истиқомат қилувчи Махкамова Шоирахон Одилжоновнанинг электр энергияси тўлови учун моддий томондан қийналаётганлиги сабаб амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати масъуллар томонидан бориб биргаликда ўрганилди.

 

Ўрганиш натижаларига кўра, Ш.Маҳкамова олдин нотурар жойда оғир шароитларда яшаб келган бўлиб, 2020 йил 25 декабрда туман ҳокимлиги томонидан Мирзачўл туман ҳокимлиги заҳирасида турган “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган умумий типдаги уй-жойнинг “7” хонаси у билан шартнома тузилиб, вақтинча фойдаланиш ва яшаш учун топширилади. Шартномада ижарачига топширилган турар жойнинг яхлитлиги, ободонлаштирилиши, санитария-гигиена ҳолатларига доимий риоя қилиш ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш кўрсатилганлигига қарамай, бир неча йиллар мобайнида эътиборсиз қолдирилганлиги аниқланди ва зарур тавсиялар берилди. Оиланинг шароитини ҳисобга олиб, ҳар йили “Аёллар дафтари”, “Саховат ва кўмак” жамғармаси, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан такрор-такрор ёрдамлар кўрсатилиб келинганлиги қайд этилди. Ҳамда бу йил ҳисобига ҳам “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан апрел ойида пластик картасига пул ташлаб берилганлиги сабабли қайта-қайта ёрдам ололмаслиги тушунтирилиб, сектор раҳбари билан келишилган ҳолда “Аёллар дафтари” унинг 4 йил давомидаги фойдаланиб келинган йиғилиб қолган қарздорлигининг маълум суммасига имкон қадар қонун доирасида ёрдам кўрсатишга келишилинди. Ш.Маҳкамова ва унинг турмуш ўртоғига қарздорлик суммаси ўсиб кетмаслиги учун, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ойма-ой тўлаб борилиши лозимлиги хуқуқий тушунтиришлар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

 РАСМИЙ МУНОСАБАТ
26 июль 2023, Среда
 РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
16 декабрь 2022, Пятница
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Расмий муносабат
17 апрель 2022, Воскресенье
Расмий муносабат
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
12 апрель 2022, Вторник
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар