Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Медиа-тур ташкил этилди

Медиа-тур ташкил этилди

20 май 2024 йил
49
0

Мирзачўл туман ҳокими Б. Мирзақулов ташаббуси билан туман "Маънавият тарғибот гуруҳи" аъзоларининг мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан таништириш мақсадида Жиззах шаҳридаги ташаббускор тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан таништириш,  тадбиркорликка бўлган ёшларнинг қизиқишларини оширишда кўмаклашишларини янада рағбатлантириш мақсадида шаҳардаги саноат зоналарига саёҳатлари ҳамда маҳаллаларда шароитларни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, ҳамда туманнинг туризм салоҳияти, инфратузилмасини ривожлантириш масалалари бўйича соха мутахассислари билан медиа-тур ташкил этилди.

Жумладан, Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги АДМ-Жиззах заводида бўлишиб, у ерда ҳозирда KIA ва CHERY автомобилларини йирик тармоқли йиғиш ишлари амалга оширилаётган жараёнлар билан яқиндан танишдилар.

Биз саёҳат қилиб, бу ажойиб иншоатлар нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳлар эътирофига ҳам сазовор бўлаётганини эшитиб жуда хурсанд бўлдик. Бир қанча иш жараёнларини кўздан кечирдик. Мажмуадаги автомобиль ишлаб чиқариш ҳақидаги қимматли маълумотлар билан танишдик, ҳамма ҳамроҳларимизнинг кўзларидаги меҳру муҳаббат ҳамда шижоатдан Ватанга бўлган муҳаббатининг, фахру ифтихорининг янада ошганлигини кўрдик.

Ватанимизнинг тарихи нақадар буюк ва улуғвор бўлган бўлса, келажаги янада чиройли бўлишини яна бир бор англадик. Бу заминдаги мўъжизакор бинолар, улкан қад кўтарган иншоатлар бизларни кўпроқ билишга ҳавасимизни уйғотди.

— Юртимизнинг барча ҳудудларида бундай мўъжизали даргоҳлар кўплаб топилади. Муҳими, жойлардаги бунёдкорлик, ривожлантириш ишлари билан жойларда халқимизни, ёшларимизни таништириш ҳар биримизнинг асосий бурчимиздир. Ёшу кексаларимизнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишда бундай саъй-ҳаракатлар ижобий таъсир кўрсатади, — дейди туман фаоли Пардабой Байзаков.

Иштирокчичилар Uz Deya компаниясининг Жиззах вилояти саноат зонасидаги шоколад заводида ҳам бўлишди, "Deya" қандолат маҳсулотларининг кенг ассортиментини ишлаб чиқараётган бу кондитер фабрикасидаги иш жараёнлари ва истиқоболдаги режалари билан танишиб, юртимиздаги тинчликдай улуғ неъматнинг, дориломон ва осуда, фаровон ҳаётнинг қадрига етиш, шукрона келтириш, халқимизга, ёшларга бунинг мазмун-моҳиятини янада етказиш лозимлигига чин дилдан амин бўлдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар