Такрорий экин - қўш даромад манбаи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги “2024 йил хосилидан буғдой харид килиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Жиззах вилоят хокимининг 2024 йил 21 июндаги “Ғалладан бўшаган майдонларда экспортбоп ва бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни ташкил қилиш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ФХХУ ҳудудидаги “Сапира момо” фермер хўжалиги даласида 2024 йил 04 июл куни ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлар экилиши юзасидан амалий ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Э.Мамарахимов, кенгаш Жамғармасининг вилоятдаги вакили Н.Обилов, туманнинг тегишли ташкилот раҳбар ва маъсуллари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарни Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Э.Мамарахимов олиб бориб, такрорий экинлар экиш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди, бундан ташқари кенгаш Жамғармасининг вилоятдаги вакили Н.Обилов такрорий экинлар экиш учун зарур бўлган ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, уруғлик, минерал ўғитлар ва бошқа харажатлар учун Жамғарма томонидан ажратиладиган итиёзли кредитлар тўғрисида маслаҳатларини бериб ўтди.
А. Ўтаганов
Мирзачўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси