Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилди

Ишсиз хотин-қизларга субсидия асосида тикув машинаси берилди

11 июль 2024 йил
291
0

Ишсиз фуқароларимиз хунар ўрганиб иш билан банд бўлиб бандлиги таъминланса бу давлатимиз ва ҳалқимизнинг яна бир ютуғи. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва тегишли қарорлари билан юртимизда ишсиз аҳолига субсидия асосида тикув машиналари бериш, иссиқхоналар қуриб бериш тартиби жорий қилинди. Ушбу йўналишда тизимли ишлар йўлга қўйилиб “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, расмий ишсизлар ҳамда алоҳида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг шу орқали бандлиги таъминланмоқда.

Жумладан, Мирзачўл туманида аҳоли даромадларини ошириш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва уларнинг кундалик даромад манбаларини яратишга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир маҳаллаларда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида эҳтиёжманд оилалар билан суҳбатлар олиб борилиб, оилавий шароитлари, эҳтиёж ва имкониятлари бирма-бир ўрганилмоқда.

Ўрганишлар давомида хонадон эгаларининг истак ва эҳтиёжлари, мавжуд имкониятлари асосида камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларга мунтазам равишда амалий кўмак кўрсатиб келинмоқда.

Туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда масъуллар иштирокида ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг тавсиясига кўра, ана шундай ўрганилиб, "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз, эҳтиёжманд хотин-қизларга ўзларини банд қилиши учун субсидия тариқасида тикув машиналари тарқатилди.

Мутасаддилар томонидан хотин-қизларга ушбу янги тикув машиналари орқали ўз оилаларига даромад олиб киришлари, ўзлари учун яратилган бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, турмуш шароитларини яхшилаш йўлида илдам қадам ташлашлари лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар