Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"

"Ҳоким ва ёшлар учрашуви"

11 июль 2024 йил
73
0

Мирзачўл туманидаги Ўзбек-қозоқ маданият марказида ёшларнинг муаммоларини ва таклифларини ўрганиш мақсадида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

Учрашувдан мақсад ёшларни қизиқтираётган саволлар, мавжуд муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлашдир.

Учрашувда туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов билан ёшларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда тумандаги барча маҳаллаларнинг муаммоли ёшлари ҳамда ёшларга бириктирилган масъуллар, тегишли мутасаддилар иштирок этди.

Учрашувда ёшларнинг таълим, бандлик, кредит олиш, тадбиркорлик, даволаниш, моддий кўмак, субсидия олиш борасидаги саволлари, таклифлари тингланиб, уларни амалга ошириш, ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Бу каби учрашувлар барча сектор ва маҳаллаларда хафтанинг ҳар чоршанба куни ёшлар билан учрашув куни сифатида ўтказилиб бориладиган бўлди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар