Арчазор масканига саёҳат ташкил этилди
Мирзачўл туманида туман ҳокими Б.Мирзақулов ташаббуси билан 11-синфни битирганлар ва маҳаллалардаги ишсиз ёшларнинг бепул тил ўрганиши ва касб-ҳунар эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида "GAGARIN STUDY" МЧЖ ўқув маркази ташкил этилган эди.
Жорий йил 21 июль куни туман ҳокимлиги, туман Ёшлар ишлари бўлими, Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлими ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ёшларнинг маънавий дам олишларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларни янада қўллаб-қувватлаш, тил ўрганишга бўлган қизиқишларини рағбатлантириш мақсадида Бахмал туманидаги Арчазор масканига саёҳатлари ташкил этилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)