Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Онлайн очиқ мулоқот ташкил қилинди

Онлайн очиқ мулоқот ташкил қилинди

24 июль 2024 йил
57
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқларига асосан, Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисидаги Қонун талабларидан келиб чиқиб,  Мирзачўл туман сектор раҳбарлари хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ёшлар етакчилари билан биргаликда бошқа давлатларда ишлаётган ёшлар билан онлайн очиқ мулоқот ташкил қилди.

Мулоқотда ёшларнинг ишлаш жойлари, у ердаги шарт-шароитлари бўйича маълумотлар алмашинди.

Туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов сўз олиб, хориждан қайтган мигрантларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун ҳокимлик томонидан шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. Ўз навбатида иштирокчилар ҳам мазкур масала юзасидан туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ёшларнинг ишга жойлашиш, субсидия ва банк кредитлари олиш, ўз тадбиркорликларини йўлга қўйишда имтиёзлар каби мавзулардаги мурожаат ва таклифлари тингланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар