Cоҳалар кесимида фаолияти юзасидан очиқ мулоқот ташкил қилинди
Жорий йил 23 июль Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сессияни Ҳалқ депутатлари Мирзачўл туман кенгаши депутати Қ.Абдуқодиров олиб борди.
Сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири, ҳамда туман ҳокимининг ўринбосарининг ахборотлари тингланди.
Халқ депутатлари Кенгашининг олтмиш бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, сессия якунида 2024 йил 6 ойи давомида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда Мирзачўл туманида олиб борилаётган ишлар борасида, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг юқоридаги соҳалар кесимида фаолияти юзасидан очиқ мулоқот ташкил қилинди. Мулоқот сўнггида барча қатнашчиларнинг бу борадаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
22 май 2024, Среда
Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди
28 декабрь 2023, Четверг
Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди
17 август 2023, Четверг
Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги эллик учинчи сессияси бўлиб ўтди
10 март 2022, Четверг
Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди
29 январь 2022, Суббота
Халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди
Изоҳлар (0)