Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўл тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар

Мирзачўл тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар

12 сентябрь 2024 йил
39
0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли ва 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117 сонли қарорлари ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сон Қарорига асосан жорий йил 06 июлдан 26 июлга қадар openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 107 та таклифлар билдирилган.
- 26 июлдан 15 августга қадар таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб, шундан 4 та ташаббус турли хил сабабларга кўра ишчи комиссия томонидан рад этилиб, 103 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинганлиги;
- 22 августдан 01 сентябрга қадар 103 та ташаббус овоз бериш жараёнида иштирок этганлиги ҳамда овоз бериш якунларига кўра 6 та ташаббус энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлганлиги, жамғармада 6 116 000 (олти миллиард бир юз ўн олти миллион) минг сўм маблағ шаклланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган 6 та таклифлар, жумладан:
- 1436 та овоз билан 1-ўрин учун Мирзачўл тумани Янгидала МФЙ ҳудуди ички йўлларини асфальт қоплама билан таъмирлаш учун 994 908 минг сўм (ID 048358970004) маблағлар ажратилди.
- 1242 та овоз билан 2-ўрин Мирзачўл тумани Боғбон МФЙ ҳудудида жойлашган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 17-сон умумтаълим мактабининг дераза-эшик ромларини алмаштириш, иситиш тизимини тўлиқ янгилаш ва янги замонавий ҳожатхона қуриш учун 1 350 000 минг сўм (ID 048339970004) маблағлар ажратилди.
- 1227 та овоз билан 3-ўрин Мирзачўл тумани Гулзор МФЙ ҳудудида жойлашган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 19-сон умумтаълим мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 463 650 минг сўм (ID 048346883004) маблағлар ажратилди.
- 1194 та овоз билан 4-ўрин Мирзачўл тумани Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 950 000 минг сўм (ID 048338679004) маблағлар ажратилди.
- 1107 та овоз билан 5-ўрин Мирзачўл тумани Мирзадала МФЙ маъмурий биносини капитал таъмирлаш, иситиш тизимини тўлиқ алмаштириш ва янги замонавий ҳожатхона қуриш ва бино ичидан кутубхона ташкил қилиш учун 700 000 минг сўм (ID 048339984004) маблағлар ажратилди.
- 1031 та овоз билан 6-ўрин Мирзачўл тумани Ипак йўли МФЙ ҳудудида жойлашган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 12-сон умумтаълим мактабининг том қисмини алмаштириш, поль қисмини тўлиқ таъмирлаш, қоровулхона қуриш ва дераза-эшик ромларини алмаштириш учун 1 250 000 минг сўм (ID 048354312004) маблағлар ажратилди.



Мирзаўл тумани «Очиқ бюджет» ахборот порталида 2024 йил 2-мавсума жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш буйича

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ







минг сўм

Ғолиб таклиф маълумотлари
Амалга оширишнинг аниқланган қиймати
Молиялаштириш манбаси
(ФТЖ, қўшимча манба, бюджет параметри)
Буюртмачи ташкилот


Таклиф ID рақами
Қисқача мазмуни
Тўплаган овозлари сони




"Фуқаролар ташаббуси жамғармаси"да 2-босқич учун шаклланган маблағ жами:
6 116 000
Х
Х

1
048358970004
Янгидала МФЙ ҳудуди ички йўлларини асфальт қоплама билан таъмирлаш.
1 436
994 907
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси
Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК

2
048339970004
Боғбон МФЙ ҳудудида жойлашган туман 17-сон умумтаълим мактабининг дераза-эшик ромларини алмаштириш, иситиш тизимини тўлиқ янгилаш ва янги замонавий ҳожатхона қуриш.
1 242
1 350 000
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси
Жиззах вилоят хокимлиги хузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУК

3
048346883004
Гулзор МФЙ ҳудудида жойлашган туман 19-сон умумтаълим мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
1 227
463 650
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси
Мирзачўл туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими

4
048338679004
Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасининг моддий техник базасини мустахкамлаш.
1 194
950 000
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси
Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмаси (КТМП)

5
048339984004
Мирзадала МФЙ маъмурий биносини капитал таъмирлаш, иситиш тизимини тўлиқ алмаштириш ва янги замонавий ҳожатхона қуриш.
1 107
700 000
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси
Жиззах вилоят хокимлиги хузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУК

6
048354312004
Ипак йўли МФЙ ҳудудида жойлашган туман 12-сон умумтаълим мактабининг том қисмини алмаштириш, поль қисмини тўлиқ таъмирлаш, қоровулхона қуриш ва дераза-эшик ромларини алмаштириш.
1 031
1 250 000
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси
Жиззах вилоят хокимлиги хузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ДУК

Жами ажратилиши лозим бўлган маблағ :

5 708 557



Тақсимланмаган маблағ :

407 443
 
 
open-byudzhet-2-mavsum-golib-karori.pdf [970,54 Kb] (юклаб олинди: 2)

Онлайн: open-byudzhet-2-mavsum-golib-karori.pdf


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар