Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Болалар меҳнатига барҳам берайлик.

Болалар меҳнатига барҳам берайлик.

10 октябрь 2024 йил
58
0

Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган талаблар мавжуд. Яъни, ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш, хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган, хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги, оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган), ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган, белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ўқишдан бўш вақтларида ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати ушбу банднинг биринчи қисмида тегишли ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп муддатининг ярмидан ортиб кетиши мумкин эмас.

Вояга етмаганларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ кундалик иш вақти тўлиқ бўлган чоғда тегишли тоифадаги ходимларга бериладиган миқдорда тўланади, корхоналарда ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади.

Иш берувчи томонидан вояга етмаган ходимлар учун маҳсулот ишлаб чиқариш нормалари бундай ходимлар учун қисқартирилган иш вақти давомийлигига мутаносиб равишда умумий ишлаб чиқариш нормасидан келиб чиқиб белгиланади.

Иш берувчи ҳар ойда меҳнат органларига вояга етмаган ходимларнинг фамилияси, туғилган куни ва мансаби кўрсатилган рўйхатни тақдим этишга мажбур.

Ўқув муассасаларининг ўқувчилари томонидан мутахассислик олиш ёки зарарли меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлмаган ишларда, шунингдек:

хавфсиз меҳнат шароитлари яратилмаган бўлса;

йўл-йўриқлар бериш ва ишлаб чиқариш амалиётига техник раҳбарлик қилиш ташкиллаштирилмаган бўлса;

ишлаб чиқариш амалиёти даврида тегишли мутахассисликлар ва касблар ишчилари учун назарда тутилган махсус кийим-кечак, якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари берилмаган бўлса, ишлаб чиқариш амалиётини ўташига йўл қўйилмайди.

Шу билан бирга ота-оналарга қўйиладиган талаблар ҳам мавжуд. Яъни, - Ота-оналар ўзларининг вояга етмаган болалари меҳнатидан фойдаланишда боланинг соғлиғи ҳолати ва касалланишининг олдини олишга жавобгардир.

Ота-оналар ўзларининг вояга етмаган болаларини бирор-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Ота-оналар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя этишлари шарт:

оилавий тадбиркорликда оиланинг вояга етмаган ўн беш ёшга тўлган аъзоси иштирок этиши мумкин;

ўн олти ёшга тўлганда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин, ўн беш ёшга тўлган шахс ота-онасидан биттасининг ёзма розилиги билан ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин;

вояга етмаганни оилавий тадбиркорликда, шунингдек ҳунарманднинг шогирди сифатида иштирок этишига умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда ўқиши шарти билан, агар у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат таълимининг тўлиқ курсини тугатмаган бўлса, йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1481-моддасида вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра “Вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 

Ушбу кодекснинг 1482-моддасида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун ҳам жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 

Худди шундай ҳаракат вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисижаги кодексининг 491-моддасида вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра вояга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлиғига, хавфсизлигига ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Ушбу кодекснинг 51-моддасида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун жавобгарлик белгиланган. 

Унга кўра меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мухаммади Жўраев

Жиноят ишлари бўйича

Мирзачўл туман судининг раиси


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар