Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Аҳолини ҳаётдан рози қилиш - асосий эзгу мақсадимиздир

Аҳолини ҳаётдан рози қилиш - асосий эзгу мақсадимиздир

08 ноябрь 2024 йил
33
0

Мирзадала” шахарча фуқаролар йиғини 1973 йилда ташкил топган бўлиб, аҳоли яшаш умумий майдони 200.0 гектар бўлиб жами кўчалар сони  24 тани ташкил қилади. Маҳаллада жами 1121 та хонадон мавжуд бўлиб, бу хонадонларда жами 1229 та оила ва 5038 нафар фуқаролар истиқомад қилади. Маҳаллада 857 та якка тартибдаги хонадонлар ва 24 та кўп қаватли уйларда 264 та хонадонлар мавжуд.

Маҳаллада жами 9 та ижтимоий соха объеклари мавжуд бўлиб, шундан 3 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та Агросаноат техникуми ва 1 та оилавий шифокорлик пункити мавжуд.

“Мирзадала” ШФЙда жами 48 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 11 таси мева-сабзовод, боғдорчилик ва чорвачилик йўналишида, 37 таси дехқон хўжалиги йўналишида фаолият олиб боради.

Инфратузилмани яхшилаш мақсадида: 2024 йил 9 ой давомида 2150 метр ички йўлларга жами 425.0 млн сўмлик шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари 550 метр ички йўллар хомийлик асосида шағаллаштирилди.

Жами 2024 йил 1 январ ҳолатига 203 нафар ишсиз фуқаролар рўйхати аниқлаб олинган, шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 153-сони қарорига асосан Фермер хўжаликлари дала майдонидан 55 гектар ер майдони ажратилиб, 110 нафар ишсиз ёшларга 50 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.

2024 йил 9 ой давомида тадбиркорлик истагини билдирган 70 нафар фуқароларга жами 950.0 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 252-сонли қарорга асосан 35 нафар ишсиз хотин-қизлар устоз-шогирт анъанаси бўйича хунармандчилик йўналишида субсидия асосида бандлиги таъминланди.

Маҳаллада жами "Аёллар дафтари"га 144 нафар ва "Ёшлар дафтари"га 50 нафар фуқаролар киритилган, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

Маҳаллада 230 нафар фуқаролар турли йўналишларда ўзини-ўзи банд қилинди. Махаллада тикувчилик цехи ташкил қилиниб, 20 нафар фуқароларнинг доимий иш билан таъминланди, каштачилик, чопончилик ва гиламчилик сохалари йўлга қўйилиб 35 нафар хотин қизларнинг бандлиги даъминланди. Маҳаллада шлака блок ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб 6 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Мебел ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, 4 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Хулоса қилиб айтганда, маҳалламизда ўтган вақт давомида катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Энг аввало, маҳалламиз инфратузилмаси ҳар томонлама яхшиланди. Бир қанча янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, натижада, маҳалладаги ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланиб, доимий даромадга эга бўлишди. Бундай ижобий натижаларнинг барчасига “маҳаллабай” усулида тизимли ишлаш орқали эришилмоқда, десам адашмаган бўламан.

 

Ҳайдаров Алишер Саматович

“Мирзадала” ШФЙ ҳоким ёрдамчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар