Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Маҳаллада 9 ой мобайнида амалга оширилган ишлар.

Маҳаллада 9 ой мобайнида амалга оширилган ишлар.

09 ноябрь 2024 йил
52
0
I. “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини 1968 йилда ташкил топган бўлиб, аҳоли яшаш умумий майдони 15.0 гектар бўлиб жами кўчалар сони 9 тани ташкил қилади.
Маҳаллада жами 1279 та хонадон мавжуд бўлиб, бу хонадонларда жами 1320 та оила ва 4864 нафар фуқаролар истиқомад қилади. 
Маҳаллада 97 та якка тартибдаги хонадонлар ва 79 та кўп қаватли уйларда 1182 та хонадонлар мавжуд. 
Махаллада жами 13 та ижтимоий соха объеклари мавжуд бўлиб, шундан
4 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та Тиббиёт бирлашмаси, 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Баркамол авлод маркази, Мономарказ, Маданият бўлими ва Ахборот кутубхона маркази мавжуд. 
  Махаллада инфратузилмани яхшилаш мақсадида: 2024 йил 9 ой давомида 780 метр ички йўлларга жами 323.0 млн сўмлик асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари 350 метр ички йўллар хомийлик асосида шағаллаштирилди. 

II. Махаллада жами 2024 йил 1 январ холатига 146 нафар ишсиз фуқаролар рўйхати аниқлаб олинган, шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 153-сони қарорига асосан Фермер хўжаликлари дала майдонидан 20 гектар ер майдони ажратилиб, 40 нафар ишсиз ёшларга 50 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилди.
2024 йил 9 ой давомида тадбиркорлик истагини билдирган 38 нафар фуқароларга жами 1100.0 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. 252-сонли қарорга асосан 10 нафар ишсиз хотин-қизлар устоз-шогирт анъанаси бўйича хунармандчилик йўналишида субсидия асосида бандлиги таъминланди. 
Махаллада жами «Аёллар дафтари»га 141 нафар ва «Ёшлар дафтари»га
46 нафар фуқаролар киритилган, фуқароларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига жалб этиш) бўйича манзилли кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда.

Махаллада 245 нафар фуқаролар турли йўналишларда ўзини-ўзи банд қилинди. Махаллада тикувчилик цехи ташкил қилиниб, 68 нафар фуқароларнинг доимий иш билан таъминланди, каштачилик, чопончилик ва гиламчилик сохалари йўлга қўйилиб 68 нафар хотин қизларнинг бандлиги таъминланди. 

Хулоса қилиб айтганда, маҳалламизда ўтган вақт давомида катта ижобий ўзгаришлар юз берди. Энг аввало, маҳалламиз инфратузилмаси ҳар томонлама яхшиланди. Бир қанча янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди, натижада, маҳалладаги ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланиб, доимий даромадга эга бўлишди. Бундай ижобий натижаларнинг барчасига “маҳаллабай” усулида тизимли ишлаш орқали эришилмоқда. 


Қаршиев Зафар Хасанович
“Мустақиллик” МФЙ ҳоким ёрдамчиси
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар