Мирзачўл тумани “Пахтазор” маҳалласида 2024 йил 9 ой якуни мобайнида ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилган ишлар
“Пахтазор” шахарча фуқаролар йиғини 1972 йилда ташкил топган бўлиб, аҳоли яшаш умумий майдони 133.2 гектар бўлиб жами кўчалар сони 14 тани ташкил қилади.
Маҳаллада жами 600 та хонадон мавжуд бўлиб, бу хонадонларда жами 787 та оила ва 2877 нафар фуқаролар истиқомат қилади.
Маҳаллада 460 та якка тартибдаги хонадонлар ва 11 та кўп қаватли уйларда 14 та хонадонлар мавжуд.
Махаллада жами 6 та ижтимоий соха объеклари мавжуд бўлиб, шундан 2 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти, 1 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 2 та умумий ўрта таълим мактаби ва 1 та оилавий шифокорлик пункити мавжуд.
“Пахтазор” ШФЙда жами 55 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 16 таси мева-сабзовод, боғдорчилик ва чорвачилик йўналишида, 39 таси дехқон хўжалиги йўналишида фаолият олиб боради.
Маҳаллада инфратузилмани яхшилаш мақсадида: 2024 йил 9 ой давомида 800 метр ички йўллар хомийлик асосида шағаллаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармони ва шу асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-31-сонли ва 24 декабрдаги ПҚ-62-сонли қарорлари асосида Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани “Пахтазор” шаҳар фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан,
I.Ташкилий масалалар бўйича.
Шунингдек, “Пахтазор” шаҳар фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисининг 2024 йил йиллик иш режаси (йўл харитаси) ишлаб чиқилди.
“Пахтазор” шаҳар фуқаролар йиғини хоким ёрдамчилари фаолиятини тартибга солиш ва амалга оширилаётган ишларни жамоатчиликга кенг ёритиб бориш, маълумотларни тезкор етказиш, олиш, алмашиниш, умумлаштириш ҳамда таҳлил қилиш мақсадида телеграмм каналлари очилди.
- Хатлов натижалари бўйича.
Жорий йилнинг ўтган давридан хозирги кунга қадар “Пахтазор” шаҳар фуқаролар йиғинида (600 та хонадонлардан) 600 та ( 100, %) хонадонларда хатлов ўтказилди.Ушбу хонадонларда хонадонбай хатлов ўтказилиб, жами 2877 нафар фуқаролар рўйхатга олинди.
Жумладан, хатловдан ўтказилган хонадонларда фуқаролар ёш доирасида қуйдаги гурухларга ажратиб олинди.
7-18 ёшгача бўлганлар 896 нафарни
18-30 ёшгача бўлганлар 637 нафарни
30-60 ёшгача бўлганлар 1004 нафарни
60-ёш ва ундан юқори ёшдагилар бўлганлар 342 нафарни
Шундан:
Аёллар 1390 нафарни
Эркаклар 1487 нафарни,
Шундан
Иқтисоди фаол аҳоли 1394
Нафақадагилар 294
Ногиронлар 48 нафар ташкил этади.
Жумладан
Ушбу хонадонларда 75 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар аниқланиб, уларнинг 25 дехқончилик қилиш истагини ҳамда 50 нафари тадбиркорлик билан шyғyллaниш истагини билдиришди.
III. Ҳоким ёрдамчиларининг саъй-ҳаракатлари билан.
Меҳнатга лаёқатли 162 нафар ишсизлардан 145 нафарининг бандлиги таъминланди.
Шундан,
- корхона ташкилотлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлашганлар 4 нафар,
- ўзини-ўзи банд қилганлар 54 нафар,
- хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлар 2 нафар,
- аукцион орқали қишлоқ хўжалиги ерлари ажратиб берилганлар 25 нафар,
- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредит ажратилганлар 48 нафар,
- ҳомийлик асосида инкубатор тарқатилиб бандлиги таъминланганлар 1 нафар,
- субсидия ажратилиб бандлиги таъминланганлар 5 нафар,
- касб-ҳунарга ўқитилганлар 6 нафар,
- янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳисобига
шундан, 3 та юридик шахс шаклидаги ва 2 та якка тартибдаги;
Ўзини-ўзи банд қилган 54 нафар фуқаролар бандлиги асосан қуйидаги йўналишларда ташкил қилинди:
- Ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар 18 нафар (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халк, табобати);
- Қишлок, хўжалиги йуналиши буйича хизматлар 26 нафар (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлок, хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш);
- ахборот коммуникация йўналиши буйича хизматлар 2 нафар (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларини ишлаб чиқиш, матн яратиш ва ишлов бериш);
- маиший хизматлар 2 нафар (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш ва буяш хизматлари);
- халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш 6 нафар (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, салатлар, салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда дехқон бозорларида қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиш);
- касб-ҳунар ва тадбиркорликка (6 нафар) ўқиш истагини билдирган 6 нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилмоқда.
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида тадбиркорлик қилиш истагини билдирган 48 нафар фуқаролардан АТ “Халқ” банки томонидан жами 892 800 000 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Хусусан, тикувчилик йўналишида 4 та, паррандачилик йўналишида 1 та, асаларичилик йўналишида 2 та, иссиқхона ташкил этиш йўналишида 8 та, бундан ташқари мотокуливатор 6 та, муравей 3 та ва бошка йўналишлар бўйича 24 та.
- IV. Пахта ва ғаллада қисқартирилган ерларни ижарага бериш борасида.
Шу билан биргаликда аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида туманда аукцион савдолари орқали қўшимча томорқалар ажратиш мақсадида 25 нафар фуқарога ер берилди.
V.Бундан ташкари ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишларида жами 3 та лойиха амалга оширилган бўлиб, бу орқали жами 7 та янги иш ўринлари яратилди.
Б.Бабабеков
"Пахтазор" ШФЙ ҳоким ёрдамчиси