Оилага, ёшларга ва аҳлоққа қарши жиноятлар ҳақида
Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш - базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; б) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса; б) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса; в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек илгари ушбу модда бўйича жавобгарликдан озод қилинган шахслар мустасно.
Ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
Болани алмаштириб қўйиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) касб фаолияти ёки хизмат мавқеига кўра фарзандликка олишни сир сақлаши шарт бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса; б) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилган бўлса; в) оғир оқибатларга сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Кўп хотинли бўлиш [СПиТ:
1.Жиноят турлари / Кўп хотинли бўлиш]
— базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Оилавий (маиший) зўравонлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима жазосидан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорда жарима жазосидан, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тиланчилик қилиш — икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосидан, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосидан, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш — уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоланади.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш — икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосидан, саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз баравари миқдорда жарима жазосидан, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз баравари миқдорда жарима жазосидан, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосигача жазоланади.
Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишдан, саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мухаммади Жўраев
Жиноят ишлари бўйича
Мирзачўл туман судининг раиси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
23 апрель 2024, Вторник
Моддий ёрдамга мухтож бўлган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жазо чоралари ҳақида
16 январь 2024, Вторник
Ҳаётга қарши жиноятлар, шу ўринда қасддан одам ўлдириш жиноятини олдини олиш ва ушбу турдаги жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида
Изоҳлар (0)