Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Жиззах вилояти ва Ярославль вилояти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказилди

Жиззах вилояти ва Ярославль вилояти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказилди

28 июнь 2022 йил
54
0

Россия Федерациясининг Ярославль вилоят думаси раиси Михаил Боровицкий бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Жиззах вилояти ҳокими қабулида бўлишди.

Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нодир Нурматов ва “Жиззах” ЭИЗ раҳбари қатнашган учрашувда Жиззах вилояти ва Ярославль вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга оид кўп томонлама масалалар муҳокама этилди.

Учрашув якунида, Делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройидаги вилоятнинг иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги имкониятлари акс этган кўргазмалар ҳамда Жиззах IT Park филиали фаолияти билан яқиндан таништирди.

Шунингдек, меҳмонлар “Жиззах” ЭИЗдаги корхоналар фаолияти ва у ердаги яратилган шарт-шароитларни бориб кўздан кечиришди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар