Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “МИРЗАЧЎЛДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ХИЗМАТИГА ШАЙ” мавзусида пресс-тур ташкил қилинди

“МИРЗАЧЎЛДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ХАЛҚ ХИЗМАТИГА ШАЙ” мавзусида пресс-тур ташкил қилинди

24 июнь 2022 йил
235
0


Мамлакат иқтисодий тараққиётининг янги босқичида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли тадбиркорлигини ривожлантириш орқали уларнинг даромадларини кўпайтириш пировардида камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, аҳоли тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш бўйича Мирзачўл туманида бир қатор вазифалар амалга оширилиб келинмоқда.

Мирзачўл туман маҳалла фуқаролар йиғинларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан танишиш мақсадида туман, вилоят, Республика ОАВлари, блогерлар иштирокида Пресс-тур ташкил қилинди. 

Дастлаб чекка худудлардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти кўздан кечирилди. Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида ишлар жадаллик билан давом эттирилаётганлиги қайд этилди. “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан бунёд этилган "Ғалаба Текстил" тикувчилик корхонасига туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Маллаев, ҳоким ёрдамчилари ва вилоят ҳамда Республика ОАВ вакиллари, туман фаоллари билан биргаликда ташриф буюрилиб, дастлаб ОАВ вакиллари туманда амалга оширилиши кўзда тутилаётган йирик лойиҳалар билан таништирилди.

Шундан сўнг корхона фаолияти, яратилган иш ўринлари ва шарт-шароитлар батафсил кўриб чиқилди. 

Тадбир давомида тумандаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларга оиласига даромад манбаи яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида юк ташишга мўлжалланган мотоцикллар топширилди.

 

 

 

 

 

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар