Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жорий йилнинг январ-июн ойлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида жорий йилнинг январ-июн ойлари давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

19 июль 2022 йил
187
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорга асосан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш ҳамда 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сонли қарорига кўра ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида туманда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

Шахсан ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари асосида йўлга қўйилган тизим ҳудудларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари томонидан маҳаллаларда хатлов ўтказилиб, хар бири ўзининг вазифасидан келиб чиқиб ҳудуднинг балансини шакллантирди.

Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туманда 9954 та хонадон аниқланиб, иқтисодий аҳволига кўра мавжуд хонадонлар 4 тоифага бўлиб олинди.

биринчи тоифа - даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 435 та(4,4 фоиз);

иккинчи тоифа - доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 6 745 та(67,8 фоиз);

учинчи тоифа - ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 463 та(4,6 фоиз);

тўртинчи тоифа - иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 2 309 та(23.2 фоиз) ташкил этмоқда.

Ўтказилган хатлов натижаларига кўра ишсиз деб аниқланган 8,6 минг нафар ишсизлардан 5,2 минг нафар фуқаролар даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди.

359 нафари доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 3 562 нафари ўзини-ўзи банд қилган сифатида расмийлаштирилди, 206 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 1042 нафари ижара асосида ер ажратиш ҳисобига бандлиги таъминланди. (417 нафари ёшлар)

Туманнинг “ўсиш нуқтаси” сифатида паррандачилик, иссиқхона, чорвачилик, мева-сабзавотчилик йўналишлари белгилаб олиниб, ушбу соҳаларни ривожлантириш борасида аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, иш ўринларини ташкил этиш борасида муҳим тадбирлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, “маҳаллабай” ишлаш тизими орқали Кооперация усулида “етакчи тадбиркорлар” 12та маҳаллаларга бириктирилиб, мазкур тадбиркорларга 360 та хонадонлар бириктирилиб, 360 нафар фуқаролар иш билан таъминланди.

Тумандаги аҳоли хонадонларида жами 6 мингта қувватга эга 12 та инкубаторлар мавжуд бўлиб, ушбу инкубаторларда жами 4 босқичда 15,5 минг бош жўжалар очирилиб, кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Ўтказилган хатлов давомида Пахтазор ШФЙ худудида яшовчи фуқаро Юсупова Наргиза ҳонадони ўрганилганда фуқаро томонидан яшаш хонадонида 500 бош парранда боқилаётганлиги маълум бўлди. Ушбу хонадоннинг оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун масъуллар томонидан кўрсатилган озгина туртки сабабли ҳамда фуқаро томонидан паррандачилик сердаромад соҳа эканлиги англаган ҳолда паррандалар сонини бугунги кунда 1000 бошга кўпайтирди. Ушбу фуқаронинг паррандачиликни йўлга қўйиш борасидаги тажрибасидан унумли фойдаланган ҳолда хар бир маҳаллага бориб айнан ишсиз бўлган аёллар билан учрашиб паррандачилик сир синоатларини ўргатиб борилди. Натижада хозирги кунда туманда саноат усулида 487 та хонадонларда 57 минг бош парранда боқиш йўлга қўйилди. 

Бундан ташқари паррандачиликни янада ривожлантириш, аҳолининг парранда махсулотларига бўлган талабни қондириш мақсадида ҳомийлар томонидан 100,8 минг бош жўжалар олиб келиниб, кам даромадли, ишсиз аъзолари бўлган хонадонларга тарқатилиб парваришлаб келинмоқда.

Паррандачиликни йўлга қўйган хар бир хонадон тажрибали, паррандачилик кўникмасига эга бўлган мутахассислар томонидан доимий назоратга олиниб, улар томонидан хонадон эгаларига керакли бўлган тавсиялар бериб келинмоқда.

Парранда гўштига бўлган талабнинг юқорилигини инобатга олиб тадбиркор “Мирзачўл броллер” МЧЖ томонидан 40,0 минг бошга мўлжалланган гўшт йўналишида паррандачилик комплекси ташкил этилди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши йил якунига қадар аҳолининг парранда махсулотига бўлган талабини тўла қондириш мақсадида, парранда гўшти етиштириш хажмини ўтган йилга нисбатан 1664 тонна (бир йиллик талаб 796 тн) 472,7 фоизга ҳамда тухум етиштириш хажми 37 млн 718 минг дона 102,0 фоизга етказилади.

Бозор иқтисодиёти нафақат тадбиркорларни балки қишлоқ аҳлини ҳам ердан унумли фойдаланишга ўргатмоқда. Бир йилда айрим оилалар 6-10 сотихли томорқасидан миллион-миллион даромад топиб, ҳеч нарсага зориқмай фаровон турмуш кечиришаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Туман ҳудудидаги 6606 та хонадонларда жами 512 гектарқишлоқ хўжалиги экинлари экилди.  Экилган майдонлардан 15,4 минг тонна ҳосил олиш кутилмоқда.

Томорқаларга экилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ҳолатини ўрганиш жараёнида 367 та хонадон томонидан томорқа ерларидан самарасиз фойдаланаётганлиги аниқланди. Бу борада тегишли масъуллар томонидан мазкур хонадонлар алоҳида назоратга олиниб томорқадан фойдаланиш борасида кўникмалар шакллантирилиб, томорқаларига қишлоқ хўжалиги экинлари экишга эришилди.

Эътиборлиси, томорқа ва ерлардан унумли фойдаланишда иссиқхоналарнинг алоҳида ўрни бор дастлаб туман ҳудудида 94 та иссиқхоналар мавжуд бўлса, аҳолини тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали, томорқалардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида қўшимча 292 та иссиқхоналар ташкил этилди. (банк кредити хисобига 141 та)Аҳолининг иссиқхона ташкил этишга бўлган қизиқишларини инобатга олиб келгусида иссиқхоналар сонини 970 тагача кўпайтириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун тижорат банкларнинг имтиёзли кредитларига кўшимча ресурслар ажратиш зарур.

Биргина 1-сектор ҳудудига қарашли Ипак-йўли қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ўтган давр давомида 38 та иссиқхоналар қуриб аҳолига топширилди.

2-сектор ҳудудидаги Мирзадала шахарча фуқаролар йиғини худудидаги Чорвадор кўчасида яшовчи фуқароларда иссиқхона кўникмалари яхши шаклланганлиги сабабли ушбу кўча иссиқхонага ихтисослаштирилди.

Мазкур кўчада яшовчи Тошбоев Кўбай хонадонида шахсан бориб сухбат ўтказдим, фуқаро томонидан томорқасидан самарали фойдаланиш орқали   хонадонидаги 1 сотих иссиқхонадан 300 кг лимон, 200 туп токдан 8,0 тонна узум махсулоти сотишдан оиласи даромади ошириб борилмоқда.

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 1 июл ҳолатига ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 2022 йилда 9,8 млрд.сўм кредит ажратиш ҳисобига 488 нафардан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

 

Қишлоқ хўжалиги йўналишида 6.9 млрд. сўм (70.04%), шундан 768 млн.сўм қўй ва эчкичилик, 1.2 млрд.сўм паррандачилик, 824 млн.сўм асаларичилик, 317 млн. сўм балиқчилик, 3,1 млрд.сўм иссиқхона ҳамда 652 млн.сўм бошқа йўналишларга йўналтирилди.

 

Мирзачўл туманида аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва иш билан таъминлаш бўйича 2022 йилда 6 тайўналишда 3,7млрд.сўм субсидия ажратилиши режалаштирилган, бўлиб 1 июль ҳолатига 372,5 млн.сўм субсидиялар ажратилди.

Жорий йил барча соҳа ва тармоқлар хисобига 18772 та доимий ва мавсумий  иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Хусусан қишлоқ хўжалиги соҳасида 15700 та, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш хисобига 2113 та, туризм ва спортни ривожлантириш хисобига 540 та, инвестиция дастурлари доирасида 259 та ҳамда бино ва иншоотларни қуриш хисобига 160 та.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида январ-июн ойлари давомида 7549 та янги иш ўринлари яратилиб йиллик прогнозга нисбатан 56,3 фоизга бажарилди. Йил якунига қадар режалаштирилган янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Туманда ўтказилган хатлов натижаларига кўра касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдирган 457нафар, шундан тикувчилик йўналишида 232 нафар, механизаторлик йўналишида 76 нафар, пайвандчилик йўналишида 55 нафар, хорижий тилларга 232 нафар, хайдовчилик гувохномасига 25 нафар, компютер саводхонлигига 24 нафар, ошпазлик ва миллий ширинликлар йўналишига 14 нафар касб-ҳунарга ўқитилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарорига асосан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилиб аҳолига ажратиб бериш тўғрисидаги ташаббуси аҳолининг даромадини ошириш, энг муҳими ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида мухим қарор бўлди.

Ушбу яратиб берган имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда туманда 1 июль ҳолатига 325 гектар ер майдони тўлиқ туман ҳокимлиги заҳираларига қайтарилиб, шундан 313 гектари савдоларга қўйилган ва 1042 нафар фуқарога 313  гектар (100 %) ер участкалари “E-АUKSION” савдо майдончаси орқали сотилди. Бугунги кунда сотилмаган 12 гектар ер майдони “E-АUKSION” электрон танловга сотувга қўйилди.

“E-АUKSION” сотилган ерларга экилган экин турлари:

Узум кўчати экилган майдон 54.5 га (узум кўчати қатор ораларига экилган сабсавотлар 30.09 га, ошқовоқ 24.41 га);

Очиқ майдонга экилган ошқовоқ майдони 71.59 га;

Очиқ майдонга экилган қовун-тарвуз майдони 48.3 га;

Очиқ майдонга экилган соя майдони 15 га;

Очиқ майдонга экилган кунгабоқар майдони 43.8 га;

Очиқ майдонга экилган маккажўхори майдони 80 га;

Ушбу аукцион орқали сотилган ерлар биринчи навбатда эхтиёжманд, ишсиз бўлган ижтимоий дафтарларда турувчи фуқароларга берилиши алоҳида назоратга олинди. Жумладан, 168,6 гектари 562 нафар ёшларга (шундан Ёшлар дафтари 417 та), 10,5 гектари 35 нафар “Аёллар дафтари”даги ҳамда 133,9 гектари 446 нафар “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратиб берилди.

Мазкур фуқаролар томонидан бугунги кунда ажратиб берилган ерлардан самарали фойдаланиб, деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Экин ерларига экилган сабзавот ва полиз махсулотлари ички бозорга сотувга чиқариш арафасида турибди.

М.Маллаев

Мирзачўл туман ҳокимининг биринчи ўринбосари 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар