Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Мирзачўлда энг намунали ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилди

Мирзачўлда энг намунали ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилди

06 август 2022 йил
197
0

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари иш бошлаган эди. Бу орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини ҳал этиш бевосита маҳалла даражасига туширилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида энг яхши ва фаолиятида ижобий натижага эришган ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириб бориш бўйича топшириқ берилган эди.

Шу мақсадда ҳоким ёрдамчиларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти ўрганилди.

Бугун Мирзачўл туман ҳокимлиги мажлислар залида ана шундай фаолиятида ижобий натижага эришган бир қанча ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилди.

Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар