РАДДИЯ
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни ижтимоий тармоқлардаги “Kobul Dusov/RASMIY KANAL”ида “Мирзачўл туманидаги таълим тизимидаги янгиликлар” мазмунидаги берилган пост бўйича туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими қуйидагича маълум қилди:
Сув, солиқ ва мусор қарздорликларини директор ва мудираларга йиғдириши дея нотўғри ахборот берилган бўлиб, аслида тумандаги мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ишловчи ходимларга ўзлари яшаётган хонадонларида истеъмол қилган сув ва ҳисобланган мол-мулк солиқлари бўйича раҳбарларга ходимлари истеъмолини тўлашга чақирилган, бошқа фуқаролардан йиғишга умуман тарғиб қилинмаган. Туман Давлат Солиқ инспекцияси ҳамда туман Сув Оқава корхонасида ишловчи ходимлари томонидан тумандаги қарздорликни ундирилиши бўйича тарғибот ишлари олиб борилган.
Озиқ - овқат фирмаларидан ҳар ой, озиқ - овқат учун чиқарган пулидан 10 фоиз олаётгани, бўлим ходимлари отпускага чиқса бошқа ходимга юклаб, юкламасини ва ходимларига икки ойлик маош миқдорда моддий ёрдам ёзиб, бир ойлигини ўзи олиб келаётгани, мактаблардан иш сўраб мурожаат қилган ўқитувчилардан беш юз доллар пул сўраётгани каби хабарлар ўз тасдиғини топмади.
Таълим сифати бўйича мактабгача ва мактаб таълими бугунги кунда кўп ютуқларни қўлга киритмоқда, боғчалар қамрови бўйича эса 87%, яъни энг юқори кўрсаткични эгаллаб турибди.
Бугунги кунда боғча мактабларда–қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ишлар якунига етказилди ва аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилмоқда.
Жумладан, мактабларга 1844 тонна кўмир режалаштирилган бўлиб, барчаси мактаб ва боғчаларга етказилди. 9 та мактаб ва 8 та боғчага янги қозонлар ўрнатилди. 9-сонли ДМТТда ишдан чиққан 15 дона батереяси янгисига алмаштирилди. Ёғоч ромлари бор мактаб ва боғчалар тўлиқ плёнкалар билан қопланди. Бугунги кунда тумандаги барча мактаб ва боғчаларнинг қозонлари тўлиқ ишга туширилиб иситилмоқда.