Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » 3- сектор раҳбари Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди

3- сектор раҳбари Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди

26 август 2022 йил
244
0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл туманининг Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. 3- сектор ишни ҳудуддаги тикувчилик цехи фаолияти билан танишишдан бошлади.

Муқаддам турар жойида аёллар кийим-кечаги тикиш билан шуғулланган Дилфуза Бердиева яратилган иқтисодий имкониятлардан фойдаланган ҳолда 6 та тикув машинаси сотиб олгач, хотин-қизлар либослари ва тақинчоқлар тайёрлашга ихтисослашган 3 иш ўрнига эга цех очди. Тадбиркор билан мулоқот давомида 3- сектор раҳбари ишбилармон аёлга бир дона тикув машинаси ажратиш юзасидан топшириқ берди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 1000 та адабиётга эга 3- сектор кўчма кутубхонасида ҳам бўлди. Шароитлар билан танишиш жараёнида кутубхонага генерал-майор Ғайрат Қодиров 500 та бадиий китоб топширди. Бундай кутубхоналар фаолиятини 3- сектор ҳудудидаги бошқа аҳоли пунктларида ҳам йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шу куни 3- сектор раҳбари имтиёзли кредит асосида полиз маҳсулотлари етиштириш, асаларичилик, балиқчилик ва боғдорчилик билан шуғулланаётган ёшлар билан суҳбатлашди. Ўзбекистон қишлоқ фуқаролар йиғини аҳли билан ўтказилган мулоқотда Жиззах вилояти ҳамда Мирзачўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари қатнашдилар.

Сайёр қабул аввалида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида адабиёт, санъат ва спорт соҳаларида юқори натижаларга эришган 5 нафар ёш фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, 2 нафар фуқаро мототранспорт воситаси калитларини, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турадиган 2 нафар хотин-қиз эса тикув машиналарини 3- сектор раҳбаридан қабул қилиб олдилар.

Тадбирда аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган 5 нафар аёлга тикув машинаси олиш ҳуқуқини берувчи сертификат ҳамда 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга фуқароликни тасдиқловчи ID карталар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 2 нафар фарзанди бор, боқувчисини йўқотган Шоира Одиловага 2 хонали уй ажратилиши эълон қилинди.

2 соатдан ошиқ давом этган мулоқотлар жараёнида 26 нафар фуқаро томонидан иш ҳақини ундириш, дўкон фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам ажратиш, нафақа миқдорини ошириш, ишга жойлашиш, ичимлик ва оқар сув билан таъминлаш, йўлни таъмирлаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби муаммолар баён этилди. Ўз навбатида ушбу масалаларни ҳал қилиш мақсадида тегишли ташкилотлар масъулларига топшириқлар берилиб, бажариш муддатлари белгиланди.

Xусусан, 2 сутка ичида ҳудуддаги қабристонга электр тармоғи тортиш учун 15 дона бетон устун ўрнатиладиган, фуқаро Мусал Нишоновага эса турар жойини таъмирлаш учун 15 дона шифер ажратиладиган бўлди. Худди шундай қишлоқ кўчаларига шағал ётқизиш 3- сектор ишчи гуруҳи томонидан бажарилади.

Айтганча, сайёр қабулда сув таъминоти корхонаси вакили 1 октябрда ҳудуд аҳолиси ичимлик суви билан боғлиқ муаммодан буткул қутилишини маълум қилди.
3- сектор раҳбарининг сайёр қабуллари худудларда давом этмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар