Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Мирзачўл тумани ҳокими Ахмедов Шерзод Маликовичнинг халқимизга байрам табриги

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Мирзачўл тумани ҳокими Ахмедов Шерзод Маликовичнинг халқимизга байрам табриги

01 сентябрь 2022 йил
161
0

 

Қадрли ҳамюртлар, туманимиз  меҳмонлари!

Аввало сизларни, сизлар орқали туманимизнинг меҳнаткаш ва фидоий аҳлини бахтимиз, фаровонлигимиз ва тинчлигимиз тимсоли бўлган энг улуғ ва азиз байрам - Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий табриклайман!

Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон” барпо этилаётган бугунги кунда, биз учун бебаҳо неъмат бўлган мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шу кунларда мустақил диёримизнинг барча ҳудудларида, чекка ва олис қишлоқларида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрамини “Янги Ўзбекистонда - эл азиз, инсон азиз” номли улкан ғояни ўзида мужассам этган жуда катта қувонч билан байрам қилинмоқда.

Мустақиллигимиз осонлик билан қўлга киритилмаган. Бунда катта қийинчиликлар, кўплаб тўсиқлар ва қаршиликларни енгиб ўтишда мардлик ва фидойилик қилинганлиги барчамизга сир эмас.

Шундай оғир даврларда вазиятни тўғри баҳолаб, давлатимиз томонидан олиб борилган одилона ва адолатли сиёсатни доно халқимиз ҳамжиҳатлик билан бирлашган ҳолда биргаликда ҳаракат қилиб шу кунларга етиб келдик.

Ўтган 31 йилга назар солар эканмиз, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда кенг миқёсдаги ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширилди.

Қадрли байрам тадбиримиз қатнашчилари!

Юртимиздаги олиб борилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар туманимизда ҳам амалга оширилмоқда.

Албатта барча ислоҳотларимиз аҳоли турмуш тарзи яхшилашга қартилган. Бу йилги “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ҳам бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашга, аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилаш, ёшлар, хотин-кизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга йўналтирилган.

Юртимизда ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг ўзига хос янги тизими яратилганидан барчангиз яхши хабардорсиз. “Темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “маҳаллабай” ишлаш усуллари айнан шу мақсадда жорий этилган.

Бунда ёрдам ва кўмакка муҳтож ҳар бир оила ва фуқаронинг, хотин-қизлар, ёшларнинг муаммолари ўз жойида аниқланиб, тезкорлик билан самарали ҳал этилмоқда.

Ҳурматли юртдошлар!

Юртимизда тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бундан мақсад ҳар бир хонадонларда тадбиркорликни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари ҳамда қўшимча даромад манбаларини яратишдир.

Хабарингиз бор жорий йилнинг 22 август куни Ҳурматли юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев мамлакатимиз тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида ҳам жуда кўп имконият ва имтиёзлар жорий қилинди.

Ушбу имкониятларда тўғри фойдаланган ҳолда туманимизда хизмат кўрсатиш, паррандачилик, қуёнчилик, иссиқхона ва бошқа кўплаб йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлар 2-3 баробарга ошди.

Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислохотлар изчил амалга оширилиши ҳамда янги техникалар билан таъминланиши натижасида жорий йилда туманимиз пиллакор ва ғаллакорлари самарали меҳнат қилиб, белгиланган режани уддалаб, 60 тонна пилла топширилган бўлса, аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги барқарор таъминлаш мақсадида  36 минг тоннадан ортиқ сара дон давлатимиз ҳирмонларига етказиб берилди.

Азиз туманимиз меҳнаткашлари!

Фурсатдан фойдаланиб, пахтачиликда ҳам ўз олдимиздаги режаларни уддалаб, мамлакатимизнинг улкан ҳирмонига салмоқли хисса қўшиб юзларингиз ёруғ бўлишини тилаб қоламан.

Мустақиллик шарофати билан қўлга киритилган имкониятлар, эришилган натижалар ҳақида гап кетар экан, эл ризқини кўпайтиришни, дастурхонларимизни тўкин қилишни ўз зиммаларига олиб, фидокорона меҳнат қилаётган фермерларимиз, омилкор деҳқонларимиз билан ҳақли равишда фаҳрланамиз.

Қадрли дўстлар!

Орадан ҳали қанча йиллар, асрлар ўтади. Юртимизда янги-янги авлодлар дунёга келади. Бизга тараққиёт ва фаровонликка эришиш йўлида мана шундай беқиёс имкониятларни яратиб берган истиқлолимиз жонажон Ватанимизнинг шонли тарихида ҳамиша энг ёрқин, ўчмас саҳифа бўлиб қолади.

 

Азиз мирзачўлликлар!

Айни шу қувончли дамларда ғўзал ва бетакрор, муқаддас Ватанимиз, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир юртдошимиз дилида Мустақиллик аталмиш буюк неъматни асрашдек муқаддас бурч туйғуси ҳукумрон бўлсин.

Сизларни яна бир бор давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин дилдан қутлар эканман, барча-барчангизга соғлик-омонлик, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга тўкинлик, файзу-барака тилайман.

Шу эл, шу муқаддас Ватан ободлиги ва тараққиёти йўлидаги эзгу ва савобли ишларингизда яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Эътиборинг учун рахмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар