Аҳоли ва ёшлар билан йиғилиш бўлиб ўтди
Мирзачўл туман касб-ҳунар мактабида Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси М.Жўраев, туман прокурори ёрдамчиси А.Ирматов, туман ИИБ терговчиси майор К.Курбанов, туман ИИБ профилактика инспекторлари иштирокида аҳоли ва ёшлар билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилиш кун тартибида
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги "Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистан Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек, йиғилишда Коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида, Ўзбекистан Республикаси Конституциясининг 44-моддаси ҳақида маълумотларга тўхталиб ўтилди.