Мирзачўл туманида Янги йил шукуҳи
Шу кунларда диёримиз бўйлаб барчага шоду-хурсандчилик улашиб, янги йил шукуҳи кезиб юрибди.
Янги йил байрами муносабати билан Мирзачўл туманида ҳам турли кўнгилочар байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.
Шу жумладан, туман Маданият маркази саҳнасида Янги йилга бағишланган байрам шоуси ташкил этилди.
Тадбирда Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги чиқишлари, шўх ашула ва рақслар йиғилганларга бир олам завқ улашди.
Байрамда фаол иштирок этган болажонларга, йил давомидаги тадбирларда фаол бўлганларга байрам совғалари улашилди.
Байрам тадбирида туман Маданият бўлими ҳамда туман фолклор ансамбли жамоасининг ижодкорлари томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)