Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44

Қутуриш касаллиги

25 апрель 2024 йил
37
0
Қутуриш касаллиги - ўткир кечувчи, ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, охири ўлим билан тугайди. Бугунги кунга қадар давоси ишлаб чиқилмаган. Қутуриш касаллигининг манбаи асосан кемирувчилар, дайди ва қаровсиз ит ва мушуклар ҳамда ёввойи ҳайвонлар ҳисобланади.
Шунга кўра, дунё мамлакатларида қутуриш касаллигининг келиб чиқиши ва одамларнинг касалланишини кескин камайтириш ва йўқотиш мақсадида халқаро ташкилотлар томонидан ҳар йили
28 сентябр “Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни” деб эълон қилинган бўлиб, жойларда ушбу касаллик бўйича кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ушбу кунда халқаро конференциялар семинарлар ташкил этилади ҳамда мазкур касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ва амалга оширилиши керак бўлган тадбирлар белгилаб олинади.
Туманимизда ҳам ушбу касалликни олдини олиш бўйича ҳар йили феврал – апрел ойларида оммавий равишда “Қутуриш касаллигига қарши кураш” ойлиги ўтказилиб келинмоқда.
Туман бўйича ветеринария хизмати томонидан жорий йилнинг 4 ойи мобойнида 5069 бош ит ва 551 бош мушуклар қутуриш касаллигига қарши эмланди.
Мамлакатимиз томонидан касалликнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида хорижий давлатлар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, Мустақил Ҳамдўстлик Давлатлари билан 2025 йилга қадар “МДҲ давлатларида қутуриш касаллигини олдини олиш ва батамом тугатиш” бўйича ҳамкорликда Келишувлар имзоланган.
Халқаро ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ва Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамкорлигида 2030 йилга қадар бутун дунёда қутуриш касаллигидан холи ҳудуд ташкил этиш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, дунё мамлакатларида жумладан республикамизда ҳам ушбу тадбир асосида ишлар олиб борилмоқда.
Бундан ташқари тадбир давомида аҳоли қатламлари орасида тарғибот, ташвиқот ва тушунтириш ишлари билан бир қаторда мактаб ва мактабгача тарбия масканларида ҳам ит сақлаш қоидалари, касалликка оид бўлган рангли варақа ва плакатлар тарқатилиб, касаллик бўйича маҳаллий рўзномаларга мақолалар чоп этилмоқда.
Касалликнинг келиб чиқишини олдини олиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарор қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорда аҳоли пунктларида ит сақлаш қоидалари ва ҳайвон эгаларининг вазифа хамда бурчлари белгилаб берилган.
Касалликга қарши курашининг энг самарали усули аҳоли пунктларида ит сақлаш қоидаларига амал қилиш ва касалликнинг хавфи тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳисобланади.
Қутуриш – Қутуриш ўта хавфли ўткир кечувчи вирусли касаллик бўлиб, асаб тизимининг оғир жароҳатланиши билан характерланади ва касаллик оқибати албатта ўлим билан якунланади. Касаллик билан одам ва барча турдаги иссиқ қонли сут эмизувчи ҳайвонлар касалланади.
Табиатда қутуриш вирусининг асосий манбаи ит, бўри, тулки, чиябўри ҳамда кемирувчи ва кўр шапалаклар ҳисобланади.
Касалликни қўзғатувчи нейротроп вирус бўлиб, вирус касал ҳайвоннинг бош миясида кўпаяди ва сўлаги орқали ташқи муҳитга ажралади.
Касаллик асосан касал ҳайвондан тишлаш, тирнаши ва очиқ жарохат ҳамда шиллиқ қаватларга (кўз шиллиқ пардаси, оғиз бўшлиғи) сулак тегиши орқали юқади.
Шуни таъкидлаш жоизки, касаллик қўзғатувчи вирус ўзига хос клиник белгилар намоён бўлмасдан 10 кун олдин ҳайвоннинг сўлагида бўлади. Бу пайтда ҳайвон эгасига суйкалиувчан бўлиб, салқин, қоронғу, тинч жойни излаб, шовқин ва сувдан қочишга харакат қилади.
Касаликка чалинган итларда:
- иштахани йўқлиги (овқат емай);
- безовталаниш;
- бўғиқ овозда ҳуриши;
- эгасига итоат қилмаслик;
- дуч келган нарсаларни ғажиши;
- жахлдор ва қопағон бўлиши;
- оғиздан жуда кўп сўлак оқиши;
- оёқларида фалажланиш кузатилиши;
-кейинчалик дуч келган одам ёки ҳайвонларни, ҳатто эгасини ҳам тишлашга ҳаракат қилши каби белгилар кузатилади.
Қутуриш касаллигининг олдини олиш учун нималарга этибор бериш керак.
-хизматдаги ва хонадондаги мавжуд барча итларни ўз вақтида қутуриш касаллигига қарши эмлатиш;
- болаларнинг итлар билан ўйнашига йўл қўймаслик;
- хонадондаги итларни кўчага қаровсиз қўйиб юбормаслик;
-итларни кўчага бўйинбоғ ва тумшуқбоғсиз олиб чиқимаслик;
-одам ёки ҳайвонга жарохат етказган итни албатта ветеринар кузатувига олиб бориш.
-Ит тишлашдан жабрланган одам шу заҳотиёқ тиббиёт муассасига мурожаат қилиши зарур.
Нима учун айнан қутуриш касаллиги кўпроқ ит ёки дайди қаровсиз итлардан юқади, уни сабаблари.
Буни сабаби шундан иборатки бу ҳолатни тўғридан-тўғри ёввойи фауна билан боғлаш мумкин, мисол учун асосан қишлоқ шароитида 85-90 % эгали итлар боғлиқ ҳолда ушланмайди, ҳовлилар очиқ, ўралмаган, шу сабабли итлар асосан кечқурун қорин тўйдириш илинжида, егулик излаб уйдан ташқарига чиқишади, натижада қарабсизки қаровсиз дайди итлар ёки ёввойи ҳайвонлар билан контактда бўлади, бундан ташқари ушбу ҳайвонлар олдидан чиққан кемирувчи ва ўлаксалар билан озиқланади ва натижада ушбу итлар эмланмаган бўлса касаллик юқтириб олиш ихтимоли юқори бўлади.
Ветеринария хизмати ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан хамкорликда жорий йилнинг ўтган даври давомида қутуриш касаллиги келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида худудларда ахоли қатламлари орасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари давомида 5415 маротаба сухбат, 9 та маъруза, 100 та варақа, 105 та плакатлар тарқатилди ва матбуотда 1 та мақола чоп этилди.
2024 йил амалга ошириладиган профилактик тадбирларни “Ҳайвонлар соғлиги – ҳалқ саломатлиги” шиори остида оммавий равишда ташкил этиш орқали олиб бориши фаолиятимизнинг бош мезонига айланган.

С.Шарифуллаев
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими бошлиғи
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар