Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » “Томорқа – даромад манбаи”

“Томорқа – даромад манбаи”

04 июль 2024 йил
269
0

Мирзачўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ишчи гуруҳи томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш юзасидан ўрганиш ишлари давом этмоқда. Ўрганиш ишларида Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Э.Мамарахимов, кенгаш Жамғармасининг вилоятдаги вакили Н.Обиловлар иштирок этишди.

 

 

Жумладан, Дўстлик маҳалласи Улуғбек кўчаси 1 уй 11-хонадонда истиқомат қилувчи Тўхтаев Элмурод ака хонадони ўрганилганда, кўп қаватли хонадонда истиқомат қилиб келаётганлигига қарамасдан “Томорқа – даромад манбаи” эканлигини тушуниб етганлиги сабабли, ўзи яшаб турган кўп қаватли уй атрофидаги ташландиқ аҳволда булган 3 сотих ер майдонини ободонлаштириб, томорқа сифатида фойдаланиб келмоқда. Бугунги кунда томорқа ерида хар-хил турдаги сабзавот маҳсулотлари етиштириб, мевали ва манзарали дарахтзорлар барпо этганлиги таҳсинга сазовар. Бундан ташқари Сайхунобод тажрибаси асосида томорқа ерида 70 дан зиёд парранда боқиб келмоқда.

 

 

 

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ Ержар маҳалласи Қўшчинор кўчаси 49 уй, 1-хонадонда истиқомат қилувчи “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Сахибов Ахрор ака хонадонида бўлишди. Аҳрор ака томорқа ерлардан бир йилда 3 марта ҳосил олиб келмоқда, бугунги кунда эрта баҳорда экилган картошка ва саримсоқпиёз экинларини йиғиштириб олиб, такрорий экин сифатида булгор қалампири экиш ишларини олиб бормоқда.

А. Ўтаганов

Мирзачўл туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар