Телефонлар:
(0372) 312-21-11
(0372) 312-14-44
» » Ипак йўли маҳалласида байрам

Ипак йўли маҳалласида байрам

27 август 2024 йил
42
0

Мирзачўл туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ботиржон Мирзақулов ташаббуси билан сектор ҳудудидаги "Ипак йўли" маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остидаги тантанада бир гуруҳ ҳудуд фаоллари, нуронийлар ҳамда ташаббускор ёшларга туман ҳокими томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.
Бадиий дастурда туман маданият маркази ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар "Ҳавас" гуруҳи ёш ижодкорлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар куйланди, уларнинг ажойиб чиқишлари барчага манзур бўлди.
Ипак йўли маҳалласи аҳлига байрам кайфиятини улашган мазкур шодиёна якунида рангго-ранг мушаклар отилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар